Эртага 4 нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган чемпионат старт олади. Бу лигани европаликлар ҳам томоша қилишади
Жума кунидан эътиборан Жанубий Корея К Лигасида янги мавсум бошланади. Коронавирус пандемияси вақтида фақат Беларусь чемпионатини кузатишдан чарчаганлар бу борада яна бир рақобатчи чемпионат учрашувларига гувоҳ бўлишади. Мазкур лиганинг биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, унда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган тўрт нафар футболчи фаолият олиб боради, аммо бу ҳақида бироз кейинроқ.
37 йиллик тарихи давомида К Лига ҳеч қачон бу қадар катта эътиборга эга бўлмаган. Йил бошида трансляция масаласида муаммоларга учраган лига раҳбарияти бугун Хитойдан тортиб Хорватияга қадар бўлган ўнлаб мамлакатларга трансляция ҳуқуқини сотмоқда.
“Бугунги кунда жонли футбол ўйинлари кам. Бу эса Осиёдаги чемпионатни жаҳонга намойиш этишнинг айни қулай имконияти. Умид қиламизки, бизнинг чемпионатни томоша қилаётган мухлислар коронавирус ҳақида унитишади”, – деди К Лига президенти Квон О-Геп.
Аслини олганда, ушбу чемпионат 29 февраль куни мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” ва кубок соҳиби “Сувон Блювингс” жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланиши керак эди. Аммо, ўша куни Жанубий Кореяда коронавирус билан боғлиқ 909 та ҳолат қайд этилган бўлиб, шу куни беморларнинг кунлик сони бўйича рекорд ўрнатилган. Апрель ойи ўрталаридан эса кунлик бу кўрсаткич бир хонали сонга қадар қисқарди. 4 майда эса 0 га тенг бўлди.
“Лигани бошлаш жараёнида биз тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар билан маслаҳатлашдик. Уларнинг фикрига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида инфекция юқтириб олганларнинг ёши 30 дан кичик бўлган тақдирда, биз бу ҳақида ўйлашимиз мумкин бўларди”, – деди Квон.
Февралдан майга қадар бўлган муддатда жуда катта ишлар амалга оширилди. 1100 дан зиёд футболчи ва ҳодимлар ўтган ҳафта тест топширишди ва 6 соатдан сўнг барча натижалар манфий эканлиги маълум бўлди.
Футбол бошқа секторларнинг пулини жалб қилмоқда деган ҳавотир йўқ. Қаттиқ назроат натижасида ўлимлар сони 252 тагача камайди. 15 апрелда эса 44 млн сайловчининг 66 фоизи қатнашган умумхалқ сайлови бўлиб ўтди.
Аммо қисқартиришлар мавжуд. 12 жамоаси бор лига ўйинлар сонини 38 тадан 27 тага қадар қисартирди. Мунтазам чемпионат эса 22 тур бўлади.
“Вирус юқиши камайди, аммо тўхтамади. Агарда, мавсум давомида қайсидир футболчи ёки клуб ҳодимида коронавирус инфекцияси аниқланса, икки ҳафтага ўзи ва рақиб жамоа ўйинлари тўхтатилади.
Бошқа лигалар ҳам алоқа чиқди. Улар бизнинг босқичма-босқич амалга ошрган ишларимиз билан танишишди. Биз улар билан ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз”, – деди лига президенти.
Учрашувлар мухлисларсиз ўтказилади. Интервьюлар эса қоронғу йўлакларда эмас, майдонда олинади. Журналистлар эса 2 метр нарида туришади. Қўл бериб саломлашиш йўқ. Мураббийлар ўз кўрсатмаларини ниқоб таққан ҳолда амалга оширишади.
“Футболчиларнинг тупириши, бурун қоқиши ва яқин масофада гаплашиши қатъиян маън этилган. Бундай ҳолат қайд этилса, улар ҳакам томонидан огоҳлантириш оладилар. Будай футболчилар учун санксияларни эса лига раҳбарияти аниқлайди.
Бизнинг асосий мақсадимиз чемпионатни якунлаш. Қолган барчаси – трансляция, эътибор бонусдир”, – деди К Лига жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Ву Чеунг-Сик.
Ушбу чемпионатда 4 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Ўтган мавсум “Сеул” таркибида тўп тепган Икром Алибоев бу йил ҳам пойтахтликлар шарафини ҳимоя қилади. Достонбек Турсунов эса бу мавсумдан элитага қайтган “Пусан Ай Парк” сафига келиб қўшилган.
Жамшид Искандеров эса бир вақтлар порлаган “Сеонгнам” жамоаси сафида фаолият олиб боради. К2 Лигадан жамоасини элитага олиб чиқишда катта ҳисса қўшган Рустамжон Ашурматов бу йил ҳам ўзи учун қадрдон бўлган “Гвангю” шарафини ҳимоя қилади.
К Лига. 1-тур
8 май, жума
15:00 “Чонбук Моторс” – “Сувон Блюингс”
9 май, шанба
10:00 “Ульсан” – “Сангжу Санму”
12:30 “Инчхон Юнайтед” – Тэгу”
15:00 Гвангю” – “Сеогнам”
10 май, якшанба
10:00 “Поханг Стилерс” – “Пусан Ай Парк”
12:30 “Канвон” – “Сеул”.
Фикрлар