Эртага Голландия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланиши мумкин
Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришга яқин турибди. 50 ёшли мутахассис эртага 21 сентябрь куни Нидерландия Қироллиги футбол иттифоқи раҳбарияти билан учрашади. Бу ҳақда Voetbal International хабар тарқатмоқда.
Бундан аввалроқ, де Бур мамлакат футболи раҳбарияти билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.
Франк де Бур фаолияти давомида “Аякс”, “Интер” ва “Кристал Пэлас” клубларини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи эса, АҚШнинг “Атланта Юнайтед” клуби бўлган эди.
Голландия терма жамоасининг аввалги устози Рональд Куман “Барселона” бошқарувини ўз қўлига олди.
Фикрлар