Эртага жаҳон чемпионларимиз профессионал боксда дебют қилади!
Хабар берганимиздек, бир неча кун аввал Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Жавоҳир Умматалиевлар "Queensberry Promotions" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Эртага бўлса вакилларимиз профессионал боксдаги ўз жангларида рингга кўтарилади.
Баҳслар Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида бўлиб ўтади. Улар бугун тарозидан ўтиб олишди.
24 ёшли Олимпия ўйинлари ғолиби ва икки карра Жаҳон чемпиони Асадхўжага мусобақа доирасида қозоғистонлик Айдос Тастаев (8-7-0) рақиблик қилади.
Яна бир Жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев эса Озарбайжон вакили Раҳим Алиевга (3-0-0) қарши рингга чиқади.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар