Эртага Ўзбекистон тарихидаги энг “қария” ва дебютант клублари ўйнайди

Эртага “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентдаги ЖАР стадионида “Олимпик” билан куч синашади. Бу ўйин ҳар икки жамоа тарихидаги иккинчи ўйин сифатида тарихга киради. Мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк расмий ўйини, Суперлиганинг 2-тури доирасида 9 март куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтган. Ўша баҳсда водийликлар Жавоҳир Сидиқовнинг суперголи эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонган. Дастлабки ўйинда “Олимпик” дарвозабони Владимир Назаров “Қўқон-1912” сардори Мурод Холмуҳаммедов томонида амалга оширилган пенальтини тўсиб, ўйиндаги ҳисобни минимал кўриниш олишини таъминлаган эди.

Ҳакамлар

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар:  Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов
Заҳира ҳаками:  Найим Қосимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Аббос Аҳроров

Бошланиш вақти

“Олимпик” – “Қўқон-1912” учрашуви 11 август куни, соат 19:00да бошланади. Учрашув Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтади. “Олимпик” жамоасининг уй аренаси ҳисобланган ЖАР стадиони таъмирлашдан сўнг эртага илк марта Суперлига учрашувини қабул қилади.

Ушбу жамоаларнинг U21 таркиблари ўртасидаги ўйин эса 12 август куни ЖАР стадионининг заҳира майдонида, соат 17:00 да бўлиб ўтади.

 "Қўқон-1912" матбуот хизмати

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!