Эртага Рўзиқул Бердиев билан шартнома имзоланадими?

Кеча Қаршидаги “Ёшлар” марказида “Насаф” жамоасига ўтган йили қўлга киритилган кумуш медалларнинг топшириш маросими бўлиб ўтгани хусусида сайтимиз орқали ҳам хабар бердик.

Мазкур тадбирда вилоят ва клуб раҳбарлари, жамоа аъзолари, мухлислар ва бошқалар иштирок этишган. Аммо бош мураббий Рўзиқул Бердиев Тошкентда даволанаётгани боис маросимга етиб кела олмаганди.

Маълумки, Рўзиқул Саъдуллаевич билан ҳали ҳам янги шартнома имзоланмаган. Sports.uz маълумотига кўра, кечаги тадбир мобайнида ушбу масала ҳам кўтарилган. Жамоа раҳбарларининг айтишича, Бердиев билан эртага, яъни, душанба куни шартнома имзоланиши кутилмоқда. Чиндан ҳам эртага шартнома тузиладими? Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!