Эртага Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Суперлига ва ПРО-лига тур учрашувларидан сўнг ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ортда қолган тур ўйинларида ишлаган ҳакамлар фаолияти турли видеолавҳалар ёрдамида ўрганиб чиқилади ва йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилинади.

Мазкур семинарга юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф этамиз.

ОАВ вакиллари эртага, 20 август куни соат 10:00 да ЎФА Мажлислар залига ташриф буюриб навбатдаги семинарнинг иштирокчисига айланиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!