Эшитдингизми, "Ғазалкент" футболчиси Аргентинада малака оширмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Про лигада қатнашаётган "Ғазалкент" жамоасининг 17 ёшли ҳужумчиси Владислав Набатов Жанубий Американинг энг номдор клубларидан бири сафида тажриба орттириш учун Буэнос-Айресга йўл олди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, Влад аллақачон белгиланган манзилга етиб бориб, «Сан-Лоренсо»нинг асосий таркиби билан машғулотларга киришди.

Россия фуқаролигига эга, бўйи 190 см бўлган бақувват ҳужумчи 2025 йилнинг декабрь ойидан буён "Ғазалкент" билан бирга машғулотлар ўтказиб келмоқда. Влад ҳали 18 ёшга тўлмагани сабабли, клуб уни фақат иккинчи даврадан бошлаб Про лигада рўйхатдан ўтказа олади. Шу сабабли айни дамда унинг маҳоратини ошириш ва халқаро тажриба тўплаши учун Аргентинага юборишга қарор қилинди.

Бундай гранд клубнинг асосий таркиби билан бирга ишлаш - футболчи учун ўз иқтидорини кўрсатиш ва "Ғазалкент"га янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун ажойиб имкониятдир.

Шунингдек, футболчига Аргентинанинг «Катта бешлик» клуби етакчилари орасида ўзини яхши томонлама кўрсатишини тилаб қоламиз! Ишонамизки, ушбу тажриба унинг клубимиздаги фаолиятида катта рол ўйнайди!, - дейилади расмий хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
01/05/2026 17:44
бу уйинчидан узбекистонга грамм фойда йук!
Baxil Alihuja
01/05/2026 17:43
узимизнинг минглаб фукароларимиз, юзлаб махаллий уйинчилар турганда рассиядаги урушдан кочиб келган хорижий уйинчи узбекистон хисобидан малака ошириб келиши жуда хам ёмон!!!