Эшли Барти америкалик теннисчи билан тўқнашади
Ads

Австралиялик Эшли Барти Париж шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" мусобақасининг учинчи давра босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Эшли турнирнинг ушбу босқичда германиялик Андреа Петковичга қарши кортга чиқиб, якунда 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Энди "Ролан Гаррос"нинг тўртинчи даврасида Бартига америкалик София Кенин қаршилик кўрсатади.