"Эспаньол" - "Атлетико". Матнли трансляция
Гризманн ва Суарес майдонга тушган ўйиндан матнли трансляция.
Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Атлетико" баҳси бир неча дақиқалардан сўнг старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+12

Ўйин ўз якунига етди. "Атлетико" махкур баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди.
- 90+9

ГОООООООООЛ! Лемар ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
- 90+7
Эмбарба ҳужумдаги шерикларига узатма амалга оширди. Ян Облак эса тўпни эгаллаб олди.
- 90+5
Нико Меламед тўп учун курашга киришди, ҳакам эса фол қайд этди.
- 90+3
Карраско жарима майдончасига ёриб кириб, зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди.
- 90

Ўйиннинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди.
- 86

Эспаньол бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 82
Адриа Педроса яхши вазиятга чиқиб борди, аммо якунда ҳимоячилар фаол ҳаракат қилди.
- 80

Кондогбиага сариқ карточка кўрсатилди.
- 79

ГОООООООООООЛ! Яник Карраско тўп учун жарима майдончаси ичида курашди ва дарвозанинг олис бурчагига зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
- 75

Эспаньол мураббийи янги футболчини майдонга туширди. Видаль ўрнини Нико Меламед эгаллади.
- 73

Коке бурчак зарбасини амалга оширди, аммо ноаниқ ва ўта кучли.
- 72

Янги футболчи Матеус Кунья Суарес ўйнига майдонга тушди.
- 68
Стефан Савич рақибига нисбатан ўта қўпол ўйнади. Ҳакам эса бу вазиятни эътибордан четда қолдирмади.
- 66
Маркос Льоренте тўпни жарима майдончаси ичидаги шерикларига аниқ узатиб бера олмади.
- 63
Бугунги баҳсни майдондан 15321 одам тўғридан-тўғри кузатиб бормоқда.
- 61
Адриан Эмбарба бурчак тўпидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 60

Видальда яхши вазият вужудга келди. Аммо ҳимоячилар ўз ўрнида ва Эспаньол бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 59

"Атлетико" таркибида ҳам ўзгариш. Гризманн ўрнига Феликс майдонга тушди.
- 59

Эспаньол таркибида ўзгариш. Ману Моналес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Лорен Морон ўйинни давом эттиради.
- 55

Ҳакам ВАРга юзлангандан сўнг голни бекор қилди.
- 53

ГООООООООЛ! Томас Лемар ҳисобни тенглаштирмоқда.
- 46

Атлетико сафида ўзгариш Корреа ўрнига Лоди ўйинни давом эттирадиган бўлди.
- 45
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
- 45+3

Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча майдон эгалари кучли рақибдан ҳисобда олдинда бормоқда.
- 45+2
Суареснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган чиройли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
- 45

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44
Суарес иккинчи қаватда тўп учун курашга қиришди. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 40

ГОООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Рауль бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 39
Эмбарранинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Облак тўпни қайтариб юборди.
- 39
Биринчи бўлимнинг 38-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча иккала жамоа ҳам айтарлик вазият ярата олмади.
- 37
Жарима зарбасидан сўнг Эспаньо футболчиси дарвозага бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 35
Эспаньол жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 33
Футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш учун вақт берилди.
- 32
Гризманнинг илк зарбаси ўти ноаниқ чиқди.
- 31
Видалга нисбатан Атлетико футболчиси ўйин қоидасини бузди.
- 28

Эспаньол футболчиси Хил офсайд ҳолатига тушиб қолди
- 26
Эспаньол футболчилари Атлетико жарима майдони атрофида тўпни эгаллаб турибди.
- 24
Льоренте олдинга ўтаётган бир пайтда тўпни йўқотди.
- 22
Эспаньол футболчилари тўпни майдон марказида эгаллаб турибди.
- 22
Суарес дарвозабонннинг устидан тўпни тушириб қўймоқчи эди, аммо бироз ноаниқ.
- 19
Эспаньолда яна бир яхши вазият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 18
Жуда ҳам ҳавфли вазият вужудга келди. Эспаньол футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва уни ҳам алдаб ўтиб, зарба йўллади. Аммо ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди.
- 16
Ҳимоячиларнинг палапартиш ҳаракатидан сўнг, Суаресда яхши вазият вужудга келди, аммо дарвозабон тўпни қайтариб юборди.
- 15
"Атлетико" қанотдан ҳужум уюштирди ва тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ Гризманн тўпга ета олмади.
- 12
Суаресда яна бир вазият вужудга келди, аммо самарасиз.
- 11
Эспаньол қарши ҳужумга ўтди, аммо Мадрид клуби ҳимоячилари тўпни осонлик билан олиб қўйди.
- 10
Қанотдан пас амалга оширилгандан сўнг Суарес тўпга ета олмади.
- 8
Карраско қанотдан ёриб кириб, жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, аммо тўпни дарвозага йўллаб юборадиган футболчи топилмади.
- 5
Атлетико тўпни майдон марказида эгаллаб турибди, ҳозирча улар айтарлик вазият ярата олмади.
- 3
Ҳозирча жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти.
- 0

Ўйинга старт берилди.
- 0
Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Атлетико" баҳси бошланди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.


Изоҳлар (0)