Эстеваога зўр клуб чиқди
"Челси" вингери қишда жамоани тарк этиши мумкин
«Челси»нинг ёш вингери Эстевао қишки трансфер ойнасида «Барселона» сафига йўл олиши эҳтимоли катта экани маълум қилинмоқда. Каталония клубининг спорт раҳбарияти бразилиялик футболчини қишдаёқ ўз сафига қўшиб олишга тайёр, ҳозирча гап уни ижара асосида олиш вариантлари ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ Эстеваонинг ўзи ҳам «Челси»ни тарк этишга мойил экани хабар қилинган эди. У Лондон клубидаги ҳолатидан қониқмаётгани ва ўйин амалиётини кўпроқ қўлга киритиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёрлиги айтилмоқда.
«Челси» раҳбарияти ҳам фойдали таклиф тушган тақдирда ёш бразилияликни ижарага қўйиб юборишга қарши эмаслиги қайд этилмоқда.

Изоҳлар (0)