Это’О: Месси қарияпти

Камерунлик ҳужумчи Самюэль Это’О собиқ жамоаси “Барселона”га яна бир неча йилдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин бўлган Лионель Месси ўрнига муносиб футболчи сотиб олишни маслаҳат бермоқда.

Это’О бу борада ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ва ва “Боруссия” Дортмунднинг 16 ёшли ҳужумчиси Юссуф Мукоко номзодларини илгари сурмоқда.

“Месси бизга яна бир неча йилни совға қилади, аммо у қарияпти. Шуни инобатга олганда, “Барселона” келажаги ҳақида бош қотириши керак”, - деди Это’О.

33 ёшли Месси жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!