Это'Онинг “Марсел”га ўтиш ёки ўтмаслигини хотини хал қилади
Ads

Қишки трансфер даврида камерунлик форвард Самюэль Это'О ўзи тўп сураётган Туркиянинг “Аланьяспор” жамоасидан “Марсел” клубига кўчиб ўтиши мумкин. 35 ёшли ҳужумчининг турк клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

“Кўрамиз, нималар бўлади. “Марсель” варианти амалга ошиши мумкин. Бироқ, олдин мен бу ҳақда хотиним билан маслаҳатлашиб олишим керак. Чунки, оилада у бошлиқ”, - дейди Это'О Telefoot нашрига берган интервьюсида.