Еттита ўйинда 13 та гол. Бу форвардни олмасак бўлмайди!
Бундеслигада бирдан порлай бошлаган Серу Гирасси Европа грандлари ўзига қаратиб қўйди.
“Штутгарт” форварди мавсум стартидаёқ еттита учрашувда рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилиб, сермаҳсул ўйин намойиш қиляпти. 27 ёшли футболчини икки ой муқаддам кўпчилик танимас эди.
Айрим мутахассислар унинг сермаҳсуллигини “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандга қиёсламоқда.
Футбол экспертлари Серу Гирассининг ўйинини таҳлил қилиб, унинг дарвозабонлар билан бирга бир вазиятда жуда самарали ўйнай олишини алоҳида таъкидлаяпти.
Европа грандларининг аксарияти Гирассини олишга шошилмаслиги айтилмоқда. Чунки улар бу футболчи “бир мавсумлик ўйинчи” эмаслигини исботлаши ва мунтазам гол ура олиш қобилиятини намойиш қилиши лозим.
Шунга қарамай, “Челси” Серу Гирассига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар”га унинг кўп гол ура олиши жуда маъқул келяпти.
Фикрлар