"Эвертон" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Мерсисайд дербисида ҳисоб очилмади. Шарҳни сизлар билан Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Кальверт-Лэуин ўрнини Мойзе Кинга бўшатиб берди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Бернард Ивобини алмаштирди.

  • 85'

    Дивок Ориги очиқчасига ишлатилган қўполлик учун сариқ карточка олди.

  • 81'

    Бурчак зарбасидан сўнг Кальверт-Лэуин боши билан тўпни дарвоўага тўғрилаб ққўйишга уринди. Ноаниқ.

  • 80'

    "Эвертон"нинг серияли ҳужуми "Ливерпуль" учун хайрли якунланди. Аллисон бир марта сейв ҳам намойиш этди. Бир маротаба дарвоза устуни уларнинг жонига оро кирди.

  • 78'

    Кальверт-Лэуин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Офсайд.

  • 73'

    Матип ўрнига Ловрен майдонга туширилди.

  • 69'

    Майк Динь сув ичиб олиш учун танаффус эълон қилди.

  • 65'

    Вейналдум ва Ориги майдонга тушди. Улар Кейта ва Фирминони алмаштирди.

  • 64'

    "Эвертон" футболчилари бурчак зарбасини осонлик билан қайтаришди.

  • 63'

    Арнольднинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 62'

    Люка Дин Манени тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 61'

    Ришарлисоннинг тезкор қарши ҳужумдан кейин йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 60'

    Гордон ўрнига Сигурдсон майдонга тушди.

  • 58'

    Ван Дейкнинг бурчак тўпидан йўллаган зарбасига куч етишмади.

  • 51'

    Фирмино гавдаси билан ажойиб тарзда тўпни Кеитага ташлаб берди. Ярим ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 49'

    Пикфорд "Ливерпуль"нинг бурчак зарбасини зарарсизлантиришга эришди.

  • 46'

    Такуми Минамино ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Майк Динь жамоаларни танаффусга таклиф этди.

  • 45+'

    Биримчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Милнер ўрнини Жо Гомес эгаллади.

  • 42'

    Милнер жароҳат олиб майдонни тарк этди.

  • 41'

    Арнольднинг жарима зарбасини Пикфорд ушлаб қолишга эришди.

  • 40'

    Майкл Кин Манени чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.

  • 36'

    Ришарлисоннинг хавфли зарбаси "Ливерпуль" футболчилари томонидан муваффақиятли блокланди.

  • 34'

    Фирминонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Аниқроғи тўп оёққа мос тушмади.

  • 32'

    Энди худди шундай стандард вазиятдан сўнг Ришарлисон боши билан зарба берди. Матипникидан хавфлироқ чиқди.

  • 30'

    Арнольднинг ўнг қанотдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг Матип бош билан "Эвертон" дарвозасини ўққа тутди. Ноаниқ.

  • 23'

    "Уотер-брек" эълон қилинди.

  • 20'

    Жеймс Милнер Ришарлисонга ишлатган қўполлиги учун жазоланди.

  • 17'

    "Эвертон"нинг қарши ҳужуми позицион ҳужумга айланиб кетди. Сўнгида Диннинг тўп узатмаси ўхшамади.

  • 12'

    "Ливерпуль"нинг жарима зарбаси бесамар кетди.

  • 10'

    Минаминонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 4'

    "Эвертон"нинг хавфли қарши ҳужумидан сўнг Ришарлисоннинг тўп узатмаси "ирисчилар"дан ҳеч кимга насиб этмади.

  • 3'

    Арнольднинг ўнг қанотдан узатган тўпи дарвозабонга насиб этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Учрашув бошланишидан аввал иккала клуб футболчилари Америкада ирқчилик қурбони бўлган Жорж Флойд шарафига тиз чўкишди.

  • 0'

    Учрашув бошланишидан аввал жамоалар коронавирусдан қурбон бўлган инсонлар шарафига сукут сақлашди.

  • 0'

    Мерсисайд дербисига хуш келибсиз. Сайтимиз орқали ушбу учрашувни матнли трансляцияда кузатишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!