"Эвертон" Андре Гомешнинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади
"Эвертон" клуби ярим ҳимоячиси Андре Гомеш кеча АПЛнинг 12-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га (1:1) қарши ўйинда оёғини синдириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг 26 ёшли португалиялик футболчи ўнг оёқ тўпиқ суягини синдириб олгани маълум бўлди. У тез орада жарроҳлик столига ётади. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум.
Маълумот учун, Гомеш жорий мавсум “Эвертон” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди .
Фикрлар