"Эвертон" футболчиси Отабек Шукуров жамоадошига айланди
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Бернард расман Отабек Шукуров тўп тепаётган "Ал-Шаржа" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
28 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бернард шаржаликлар сафида 20-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, ўтган мавсум бразилиялик футболчи 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган. "Transfermarkt" портали футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
"Шаржа" ўтган мавсум БАА чемпионатида 4-ўринни эгаллаган эди. Амирликларнинг янги мавсуми 19-август куни бошланиши режалаштирилган.
Фикрлар