Ads

"Эвертон" клуби "Герта" ҳимоячиси Марвин Платтенхардтга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича мерсисайдликлар 26 ёшли германиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Платтенхардт айни дамда Германия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018га тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, Платтенхардт якунланган мавсум “Герта” сафида жами 33та баҳсда иштирок этган ва 7та голга ассистентлик қилишга эришган.