Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Эвертон» Грилишни икки кунлик базм сабабли таркибдан четлатди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Эвертон» интизом бузган ярим ҳимоячи Жек Грилишни асосий таркибдан номаълум муддатга четлатди.

«Эвертон» раҳбарияти англиялик ярим ҳимоячи Жек Грилишни икки кун давом этган базм сабабли жамоа таркибидан четлатишга қарор қилди.

The Sun нашри маълумотига кўра, 31 ёшли футболчи 19 ва 20 октябрь кунлари паблар ҳамда караокеда вақт ўтказган. Шундан сўнг у мерсисайдликлар машғулотига келмаган ва Англия Лига кубогининг «Ньюкасл»га қарши сўнгги учрашуви учун қайдномага киритилмаган.

Грилишнинг «Эвертон» қайдномасига қачон қайтиши ҳозирча маълум эмас. У жамоа сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

Жорий мавсумда Грилиш Англия чемпионатида «Эвертон» учун бешта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади. Унга қадар футболчи «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» клубларида ўйнаган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ