"Эвертон" муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишларга учради
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес АПЛ доирасидаги "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди, дея ёзмоқда "Sky Sports".
Манбанинг хабарига кўра, Хамес жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Колумбиялик футболчи "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Шунингдек, "ханжарлар"га қарши ўйинда Ачелотти ҳужумчи Ришарлисон хизматидан ҳам фойдалана олмайди. У Англия Лига Кубогидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Фикрлар