"Эвертон" яна бир трансферни эълон қилди

  • 8 сентябрь, 2020, 23:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Эвертон” клуби ёзги трансферлардаги яна бир харидни амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Tecno

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар “Уотфорд” хавбеки Абдулла Дукуренинг трансферини ижобий ҳал қилган. 27 ёшли француз “ирисчилар”га 25 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Бундан аввалроқ, “Эвертон” “Наполи” аъзоси Аллан ва “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни сотиб олган эди.

Дукуре ўтган мавсум АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!