"Эвертон" Заха учун 62 млн евродан воз кечишга тайёр

"Эвертон" клуби ўз сафига "Кристал Пэлас" форварди Уилфрид Захани қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаг манбаага кўра ливерпулликлар ивуарлик футболчи учун лондонликларга 62 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, ҳозирча “Кристал Пэлас” ушбу таклифга қандай жавоб қайтаргани номаълум. Таъкидлаш керакки, дастлаб улар Захани 100 млн еврога баҳолашаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Захага “Арсенал” ҳам харидор бўлаётган эди. Бироқ, Лондон клуби ҳамшаҳарининг 45 млн евролик таклифига ўйлаб ўтирмай рад жавобини берди.

Маълумот учун, 26 ёшли Заха ўтган мавсум “Кристал Пэлас” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!