Евгений Попихин: Бугун ўз майдонимиздаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик

- Ҳар доим ғалабанинг нархи бўлган. Бунга эришиш учун хар бир хоккейчи ушбу нархни тўлаши лозим. Бугун шогирдларим кичик нархни тўлаш керак деб ҳисоблашди. Ваҳоланки "Химик" яхши дарвозабонга эга бўлган ажойиб жамоа. Улар яхши шаклланган. Шу боис ўйинчиларимга эътирозларим кўп. Ёмон ўйнадик. Ўйлашимча, биз Тошкентдаги энг  ёмон баҳсга гувоҳ бўлдик. Бугун на ҳаяжон ва на темперамент бўлди. Тушунарли, "Звезда"га қарши учрашувларда катта куч йўқотдик. Аммо бу хоккей биз учун сабоқдир. Бугун ҳеч кимни таъкидламайман, бутун жамоа ёмон ўйнади. Эртага эса янги кун, янги беллашув ва янги "настрой".

- Иван Яценконинг аҳволи қандай?

- Бу ҳақда ҳозирча бирор нарса дея олмайман. Шуни айтишим мумкинки, у биз учун катта йўқотиш.

- Сиз ўйин ёмон ўтди дедингиз, бироқ статистикага (зарбалар, аниқ зарбалар, ютиб чиқилган яккакурашлар) қарайдиган бўлсак, биз рақибдан тотал устунлик қилдик. Бугунги учрашувда Воскресенскдаги беллашувнинг сценарийси такрорланди, фақат ўшанда биз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Муаммо нимада?

- Статистикада музда нима бўлгани акс этмаган ҳолат. Сиз мураббий сифатида буни ҳис қиласиз. Миллий хоккей лигасидаги бир дарвозабондан сўрашган экан."Сизларнинг ғалаба қозониш сирингиз нима?" Шунда у қуйидаги жавоб берибди: "Биз 22 киши музга чиқамиз ва бир-биримиз учун кураш олиб борамиз. Шунинг учун муваффақиятга эришамиз". Бугун эса бизга айнан шу жиҳат етишмади. Статистика эса бунинг аксини кўрсатмоқда. 

"Звезда" билан кечган ўйинда ҳам худди шундай бўлган эди. Тўғри биз мағлуб бўлдик, аммо руҳият бошқача эди. Ҳисобни 2:2  кўринишга келтириб, буллитлар сериясида мағлуб бўлдик, бироқ жамоа курашган эди. "Химик" билан эса ўртача тезликда ҳаракат қилдик. Шундай кучли рақибни бу тарзда мағлуб этиб бўлмайди. Бу ерда руҳият ва тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади, айниқса бизнинг жамоада. Рақиб шайбани яхши назорат қилди. Улар бизнинг жамоага қараганда тажрибали. Бизда катта махорат йўқ. Барчаси хоҳиш-истак ва меҳнатга асосланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!