Евгений Попихин: Ўзбекистон - мен учун ҳам, хоккейчиларим учун ҳам иккинчи ватанга айланди
"Биринчи навбатда барчани кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Сиз ОАВ ходимларини ҳам албатта. Сизлар профессионал тарзда ишламоқдасизлар. Буни Тошкентга келган рақиб жамоа мураббийлари ҳам таъкидлашмоқда. Сизлар хоккейни тўғри акс эттиряпсизлар. Бунинг учун катта рахмат айтаман.
Бутун Тошкентни, Ўзбекистонни янги йил билан табриклайман. Бу ер мен учун ҳам, йигитларим учун ҳам иккинчи ватанга айланди. Биз Москва ёки бошқа қаергадир борганда: "Уйга, Тошкентга қайтяпмиз" деймиз. Бу ҳам кўп нарсадан далолат беради.
Бугун шогирдларим ажойиб ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Биз мухлислар учун, журналистлар учун шундай совға тайёрлашни ният қилган эдик. Биз жорий йил ўз майдонимиздаги дастлабки ва сўнгги учрашувни ҳам ғалаба билан тугатишга эришдк. Олдина эса бизни 4 та сафар учрашувидан иборат қийин серия кутиб турибди. Уларга тайёргарлик кўришда давом этамиз. Бугун эса йигитларни олқишлаб қоламан.
Бугун одатий тарзда бериладиган дўппи Роман Смирягинга насиб этди. Дарвозабоннинг "қуруқ ўйини" хет-трик қайд этишга тенг.
Шербина жамоа сардори ва у доим етакчи бўлиши керак. Аммо жароҳатидан сўнг қайта тикланиб олиши учун бироз вақт керак бўлди. У ишга профессионал ёндашади. Етакчини жамоада ҳурмат қилишади ҳамда мен бундан хоккейчи бор эканлигидан бехад шодман.
Михаил Анисин жамоамиз таркибида бугун ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди. У кўп вақт хоккейдан ташқарида бўлиб қолди. Аввалига ҳиссиётларга, кейин иштиёққа берилди. Сўнг бироз ишлари орқага кетди. Ҳозир Миша яхши формада. Бугун Анисин ҳақиқий моҳир хоккейчи эканлигини кўрсатди", - деди Попихин.
Фикрлар