Евгений Попихин: Смирягин собиқ жамоасига қарши ажойиб ўйин кўрсатди

"Бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Жуда ҳам кучли рақибга қарши ўйнадик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, ҳиссиётлар, шижоатли ўйин - бугун барчаси бўлди. Ҳар иккала дарвозабон ҳам ажойиб ҳаракат қилишди. Роман Смирягин ўз даражасини кўрсатди. У собиқ жамоаси майдони ғалаба қозонишни истаган эди. Унинг учун ҳам хурсандман.

Бугун ғалаба қозондик, чунки ҳақиқий жамоа сифатида ўйнадик. Таркибда муаммолар бўлди, тажрибали хоккейчиларнинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб асосан ёшларга имконият бердик. Богацкий ВХЛдаги илк голини киритди ва бу билан уни табриклаб қоламан. Шогирдларим шериклари учун ҳам ҳаракат қилишди. Жамоа тузилмоқда, йигитлар характер кўрсатишмоқда ва албатта бу мени хурсанд қилмоқда", - деди Попихин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!