Евро-2020. Австрия муваффақиятли старт олди

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Австрия ҳамда Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда номинал мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

18-дақиқада Штефан Лайнер аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб, Горан Пандев орадаги фарқни йўққа чиқарди. Ўйин якунига қадар Грегорич ва Арнаутович Димитриевский дарвозасини ишғол этиб, Австрияга ғалаба келтирди.

Шундай қилиб, Алаба жамоадошлари гуруҳ карвонбошилигини қўлга олди. Мазкур тўртликдан шунингдек, Нидерландия ҳамда Украина терма жамоалари ҳам жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!