Евро-2020 кўчирилди. Қарорнинг Европа футболига таъсири
Яқинда 2020 йилда бўлиб ўтиши кўзда тутилган Европа чемпионати коронавирус сабаб 2021 йилга қолдирилгани ҳақида расмий хабарлар чиқди. Биз эса буни таҳлил қиламиз.
Нега бир йил муддатга кечиктирилди?
Агарда коронавирус пандемияси жиловланиши ёки бартараф этилиши тезроқ бўладиган бўлса, июнь ойигача Европа давлатларидаги чемпионатлар тугатилиши кўзда тутилди. Агарда Евро-2020 ни худди 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган мундиални қишга кўчиришгандек кейинроққа қолдиришса, ташкилий масалалар бўйича муаммолар келиб чиқиши мумкин эди. Евронинг гуруҳ босқичи бутун Европа бўйлаб ўтказилса, ноябрь ё декабрь ойида жароҳат олган футболчилар нима қилишади? Улар бутун йил давомида дам олмасдан ўйнай олишмайди.
Шунинг учун бир йилга кечиктириш – энг тўғри қарор. Руминиялик ва италияликлар жуда тўғри фикр билдиришди: Евро-2020 энди Евро-2021 бўлади.
Кўчиришдан ким азият чекди?
Мухлислар, меҳмонхона ва туроператорлар зарар кўриши турган гап. Футболда-чи? Бу ерда ким азият чекишини аниқ айта олиш қийин. Лекин мусобақа фаворитларига салбий таъсир қилиши мумкин. Асосий футболчилари бир йилга “кексайишади”, масалан, Португалия терма жамоаси юлдузи Роналду 36 ёшда бўлади. Бу жуда катта муаммо бўлмаса-да, таъсир қилиши мумкин мисоллардан биридир.
Французлар фаворитлигича қолишади, Англияда Нидерландия каби кичик бўлса ҳам имконият қолмайди. Манчини Италия терма жамоасини яхши шакллантира олди. Бир йилдан кейин ҳам улар худди шундай ўйин кўрсатиши мумкин. Ёш немислар эса бу пайтда улғайган бўлишади.
Баку, Санкт-Петербург, Рим, Лондон шаҳарлари билан биргаликда яна 8 та шаҳарда мусобақа шукуҳи кезади. Умид қиламизки, у пайтда ҳеч қанақа вирус халақит қила олмайди.
Нега УЕФА товон пули талаб қиляпти?
Чеферин молиявий томондан зарар кўриш эҳтимоли кам. Шунинг учун бу хабар ғалати туюлди. УЕФА лига ва клублардан Евро-2020 мусобақаси кўчирилгани муносабати билан 275 млн фунт олмоқчи. Лекин бу ерда клубларнинг айби нима? Пандемия келиб чиқишига улар айбдор эмас-ку! Мана шу ерда бир назарияни кўриб чиқсак, Чеферин жамоалар мусобақаларини тугатиб қўйиши учун тақвимдаги ёзги вақтни уларга бермоқчи. Агарда тўлов қилишмаса, улар миллионлаб пул йўқотишади, агарда тўлов қилишса, мусобақаларини ёзда ўтказишига рухсат олишади.
Топ-5 чемпионатлари мавсумни якунлаб қўйишадими?
Евро-2020 кўчирилди, Жанубий Америка мусобақаси ҳам бошқа муддатга қолдирилди, демак, Европа футболи қолган ўйинларни Мессини ҳам, Неймарни ҳам йўқотмаган ҳолда охирига етказиб қўйилиши мумкин.
Бутун дунё вирусга қарши вакциналар ишлаб чиқилишини интиқ бўлиб кутяпти. Футболчилар ҳам томошабинларсиз стадионларда тўп суришни хоҳлашмаяпти. Бу карантин жамоалар бюджетига ҳам анча зарар келтиради. Евронинг кўчирилиши эса мамлакат чемпионатлари охирига етказиб қўйилиши учун имконият. Энди Чемпионлар Лигасини ҳам, Европа Лигасини ҳам ёзнинг бир неча ҳафтасига кўчириб ўтказиш мумкин. Трансфер ойнаси сентабрь ойида ҳам очиқ бўлиши эҳтимоли бор. Чеференнинг қароридан кейин гранд жамоалар қарши чиқиши кутилган эди. Чунки муҳим ўйинлар мартда ўтказиладими, июньда ўтказиладими, доимо диққат-марказда бўлади. Лекин ҳамма вазиятни тушунган ҳолда ҳаракат қиляпти.
Соғлиқ пулдан ҳам тақвимдан ҳам муҳимроқ нарса. Шунинг учун мухлислар ҳам, футболчилар ҳам бирдамликда бу вазиятда бир-бирини тушунишмоқда.
Пандемия муаммоси тезроқ бартараф этилишини кутиб қоламиз. 2021 ва 2022 йилда футбол мухлисларини жудаям қизиқарли мусобақалар кутиб турибди.
Фикрлар