"Евро-2020". Шевченко бошчилигидаги Украина Швецияни таслим қилди ва чорак финалга чиқди
Ҳозиргина Европа чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Швеция ва Украина терма жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган ўйин 1:2 ҳисобида Андрей Шевченко бошчилигидаги Украина терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Шу куни ғолиб жамоа сафида голларни Александр Зинченко 27' ва Артём Довбик 120' киритган бўлса, шведларнинг ягона жавоб голига Эмиль Форсберг 43' муаллифлик қилди.
Энди Украина мусобақанинг чорак финалида Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин 3 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар