"Евро-2024". Бугун турнирнинг энг зерикарли жамоаси, ёки энг қувноқ жамоаларидан бири билан хайрлашамиз.

Қизиқарли тарзда давом этаётган Европа чемпионатида бугун навбатдаги чорак финал ўйинлари ўтказилади. Аввалига Англия - Швейцария баҳсини томоша қилсак, кейинчалик мазкур қарама-қаршилик якунидан бироз ўтиб,  Нидерландия - Туркия беллашувини кўриш имкониятига эга бўламиз. 

Бу терма жамоаларнинг хам тарихан олиб қараганда ўзаро хисоб-китоблари бор. Бугун ана шу баҳс-мунозараларга  узил-кесил нуқта қўйилиши мумкин. 

Jordan Pickford scores and saves penalty to help England beat Switzerland  to third in Nations League

Иккала жамоалар хам бу босқичга турли хил ўйин кайфиятида етиб келган. Инглизлар очиғини айтганда, бир неча футболчининг индивидуал ҳатти-харакатлари эвазигагина 1/8  финал босқичида Словакияни таслим этишни уддасидан чиқишди. Швейцария эса нимчорак финалда  Италияни 2:0 хисобида мағлуб этган холда, ишонч билан бу босқичга етиб келди. Терма жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари хам кичик устунликда Швейцария фойдасига баҳоланмоқда. 

Switzerland to be based in Stuttgart during Euro 2024 in Germany

Бу терма жамоалар шу пайтгача умумий 27 маротаба куч синашган. Англия хисобида 19 ғалаба бўлса, швейцарларда атиги 3 тагина ютуқ мавжуд. Бўлиб хам фақатгина норасмий мақомдаги халқаро ўртоқлик беллашувларида. Қолган 5 та қарама-қаршиликда томонлар дурангга имзо чекишган. 

Эътиборли жихати шуки, Швейцария ўз тарихида расмий ўйинларда Англияни фақат бир марта мағлуб этган. У хам бўлса, 1982-йилги жахон чемпионати саралаши доирасидаги беллашувда содир бўлган. 1981 йилнинг 30 май санасида Базель шахридаги “Санкт Якоб Парк” стадионида ўтган беллашувда 2:1 хисоби қайд этилган. Фредди Швеллер ва Клаудио Сульзерларнинг киритган голларига “уч шерлар”дан фақатгина Терри Макдермотт жавоб қайтара олган. 

Расмий мақомда кечган қолган беллашувларнинг 7 тасида “футбол ватани вакиллари” ғалаба қозонган. Яна 4 та ўйинда ғолиб томон номи аниқланмаган. 

England 2-0 Switzerland (Sep 8, 2015) Final Score - ESPN

Шундай қилиб, бугун ёки турнирнинг энг зерикарли жамоаси, ёки кўпчилик эътирофидаги қувноқ жамоаларидан бири билан хайрлашамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!