"Евро-2024". Илк гол, қизил карточка ва пенальти. Дастлабки 45 дақиқада нималар бўлди?

Айни пайтда Европа чемпионати илк ўйин - Германия - Шотландия баҳси бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Киммихнинг узатмасидан сўнг Флориан Вирц ҳисобни очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб, Жамал Мусиала орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 
Биринчи бўлимнинг сўнггида жарима майдончаси ичида Илкай Гюндоган Райан Портес томонидан йиқитилди ва баҳсни бошқариб бораётган Клеман Тюрпен томонидан қизил карточка билан жазоланди ва дарвозага 11 метрли жарима белгиланди. Пенальтини Кай Ҳаверц аниқ амалга оширди - 3:0.

Шу тариқа, Вирц турнирнинг биринчи голига муаллифлик қилган бўлса, Киммих биринчи ассистни амалга оширди. Илк четлатилган футболчи Портес бўлди, биринчи пенальтидан голни эса Кай киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!