“Евро-2024”: Легионеримиз қайси терма жамоа Европа чемпиони бўлишини айтди
Германия майдонларида давом этаётган Европа чемпионатида кучли терма жамоалар сараланиб бормоқда.
“Евро-2024” ўйинларини бошқа мамлакатлардаги футбол жамоатчилиги ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боряпти.
Россия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Рубин” клуби ўз футболчилари ўртасида қайси терма жамоа чемпион бўлиши мумкинлиги ҳақида сўров ўтказди.
Унга кўра, “Рубин”нинг олти нафар футболчиси қитъа чемпионатида испанларнинг қўли баланд келишини кутмоқда.
Мусобақа мезбони – Германияга тўрт киши овоз берди. Футболчилар орасида Англия, Франция ва ҳатто Грузиянинг чемпион бўлишига ишонаётганлар бор экан.
Сўровда қатнашган легионеримиз Умарали Раҳмоналиев бирданига иккита терма жамоага овоз берди. 20 ёшли футболчимиз Европа чемпионати ғолиблиги Испания ёки Германия терма жамоасига насиб қилишига ишонмоқда.
“Рубин” ўйинчиларининг танлови қуйидагича бўлди:
Егор Тесленко – Испания
Солтмурад Бакаев – Грузия
Валентин Вада – Англия, Германия ёки Испания
Олег Иванов – Германия
Марат Апшацев – Испания
Александр Ломовицкий – Испания
Богдан Йочич – Германия
Угочукву Иву – Франция
Умарали Раҳмоналиев – Германия ёки Испания
Виталий Лисакович – Испания
Фикрлар