"Евро-2024". Мағлубият нималигини билмай келаётганлар тўқнашуви
Бугун "Евро-2024"да чорак финал учрашувлари бошланади. Илк баҳсданоқ биз қайсидир турнир фаворити билан хайрлашишимиз керак бўлади. Ёрқин ўйинлар билан эсда қолаётган Испания ва Германия ярим финал учун жанг қилишади ва мағлуб турнирдаги юришини тўхтатади.
Испания
Чемпионат бошланишидан олдин бу жамоанинг кучи барча учун қизиқ эди. Сабаби, йил давомида катта учрашувларда деярли иштирок этмаган (Бразилиядан ташқари) испанлар саралашда биринчи ўринни қўлга киритиб, Германияга етиб келди. Асосий рақобатчи Шотландиянинг даражаси пастлаганини ҳисобга олсак, бу натижа билан "қизил фурия" кўпчиликни қўрқита олмаслиги мумкин эди. Аммо гуруҳ босқичида Де ла Фуэнте шогирдлари 3 та ўйинда ҳам мағлубиятга учраш нарёқда турсин, битта ҳам гол ўтказмагани Испанияни фаворитлар қаторига киритишимиз кераклигини англатди. Албания, Хорватия ва Италияга имконият қолдирмаган жамоа плей-оффда Грузияни аяб ўтиргани йўқ.
Германия
Германия ўз ватанида бўлиб ўтадиган турнир учун тайёргарликни анча олдин бошлаганди. Жамоа шу сабабли Ханс-Дитер Фликни ўз лавозимидан озод қилиб, ўрнига Юлиан Нагельсманни олиб келди. Франция билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан кейин мутахассисга бўлган ишонч ортиб, у билан тузилган шартномаси узайтирилди. "Бавария"нинг собиқ устози вақтинчалик терма жамоада ишлаётган эди.
Очилиш ўйиниданоқ Германия қанақа кучга эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Кейинги турларда ҳам мағлубиятга учрамай, плей-оффга йўл олган немислар Дания устидан зафар қучиб, чорак финалга етиб келмоқда.
Тахминий таркиблар:
Испания: Симон, Карвахаль, Ле Норман, Ляпорт, Кукурелья, Педри, Родри, Руис, Ямал, Уильямс ва Мората
Германия: Нойер, Киммих. Рюдигер, Та, Раум, Андрих, Кроос, Мусиала, Вирц, Гюндоган ва Хаверц.
Фикрлар