"Евро-2024" юртимиздаги қайси телеканалда намойиш қилинади? Бу "UZSPORT TV" эмас!

Ёзда бўлиб ўтадиган "Евро-2024"ни Ўзбекистонда қайси телеканал намой қилиши аниқ бўлди. Бу "UZSPORT TV" эмас. 

"Дўстлар, бир янгиликни маълум қилмоқчиман. Германияда старт оладиган Европа чемпионатининг Ўзбекистонда расмий трансляция ҳуқуқларини "ZÒR TV" телеканали харид қилди. Евро-2024 вақтида телеканал билан ижодий ҳамкорлик доирасида учрашувларни шарҳлаб боришга келишдик", - дея хабар берди Даврон Файзиев.  

Эслатиб ўтамиз, турнир 15 июнь куни Германия ва Шотландия баҳси билан старт олиб, 15 июлда ўз ниҳоясига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!