
Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган яна икки жамоа аниқ бўлди
Янгича форматда ўтказилаётган Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичда олтинчи турга келиб, иккита жамоа мусобақани давом эттира олмаслиги муддатидан олдин маълум бўлди.
Словакиянинг “Слован” жамоаси Мадридда “Атлетико” билан куч синашиб, машҳур клубдан 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Швейцариянинг “Янг Бойз” клуби Германияда “Штутгарт”га 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Слован” ва “Янг Бойз” олтита учрашувдан бирор очко жамғара олмади. Барча ўйинларда ютқазган бу жамоалар умумий жадвалнинг сўнгги 35 ва 36-поғоналарига тушиб қолди.
Биринчи босқич якунланишига ҳали икки тур борлигига қарамай, улар плей-офф йўлланмаси учун кураша олмаслиги маълум бўлди.
Аввалроқ, Германиянинг “Лейпциг” жамоаси янги форматдаги Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган биринчи жамоага айланган эди.
Фикрлар