Европа футболи яна бир муаммога дуч келди
Европа 150 дан зиёд клубларининг 300 га яқин фан-ҳаракатлари санитария талаблари мухлисларнинг трибуналарга қайтишига жавоб бермаса, футбол баҳсларини ўтказиш ғоясидан воз кечиш ҳақидаги мурожаатга имзо чекишди.
"Европа вирусдан азият чекмоқда, инсон саломатлиги ҳамма учун устувор вазифага айланди. Шунинг учун футбол баҳсларини тўлақонли тўхтатиш тўғри қарор бўлади деб ҳисоблаймиз.
Ўйинларни давом эттирилиши фақатгина моддий манфаатлар учун хизмат қилишига ишончимиз комил, аммо биз ваколатли органлардан стадионларни қайта очиш жамоат саломатлигига хавф туғдирмайдиган ҳолатгача футбол баҳсларини тўхтатиб туришини сўраб қоламиз", - дейилади баёнотда.
Фикрлар