Европа футболида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа содир бўлди

TIGGO 2 PRO

Болгария чемпионатида “Левски” ва “Арда” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан қизиқ воқеа содир бўлди.

“Арда” клуби уй учрашувида собиқ футболчиси – 78 ёшли Петко Ганчевнинг хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлади. Клуб кекса футболчи сирли ҳолатда вафот этгани учун шундай қилган эди.

Кейин маълум бўлишича, Ганчев тирик бўлиб чиқди.

- Биз узр сўраймиз. Петко Ганчевга узоқ урм, мустаҳкам саломатлик ва муваффақият тилаймиз, - деб баёнот берди “Арда” клуби матбуоти бўлиб ўтган воқеадан кейин.

Петко Ганчевнинг ўзи бу воқеани кулгу билан қабул қилди ва собиқ клубидан хафа эмаслигини билдириб, уларнинг ўзига билдирган тилакларига қўшилишини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!