Европа грандлари “Барселона”дан асосий дарвозабонни олиб кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсияга трансфер бозорида жиддий қизиқиш кучайгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Экрем Конур маълумот берди.

Манбага кўра, қатор етакчи европалик клублар ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, 25 ёшли голкиперни ўз сафларига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча қайси жамоалар Гарсия учун курашаётгани ошкор этилмаган.

Жоан Гарсия ўтган йил ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг каталониялик клуб билан тузган шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача амал қилади. Муттахассислар дарвозабоннинг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсум Испания Ла Лигасида Гарсия бешта ўйинда майдонга тушди. У тўртта гол ўтказиб юборди, учта учрашувда эса дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!