Европа грандларининг назарига тушган 18 ёшли футболчи ким? У бўлажак юлдузми?

Европанинг бир қатор топ-клублари “Герта”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Лазар Самардзичга қизиқиш билдирмоқда.

Жумладан, "Ювентус", "Манчестер Сити", "Атлетико", "Милан" сингари клублар ушбу ўйинчини диққат билан кузатмоқда.

“Transfermarkt.com” футболчининг трансфер нархини атиги 450 минг еврога баҳолаган. Самардзичнинг “Герта” билан шартномаси эса 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Мутахассислар эса унинг имкониятларини юқори баҳоламоқдалар.

Футболчи гарчи асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этаётган бўлса-да, ҳали ҳам дебютини ўтказмади.

Самардзич U-19 бундеслигада 16 та ўйинда 14 та гол урди ва 9 та ассистни амалга оширди. Ўтган мавсум U-17 чемпионатида 15 та ўйинда "гол + пасс" тизимида 26 очко (16 + 10) тўплаган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)