Европа лигаси муборак бўлсин! "Барселона" "Бавария"га шармандали тарзда мағлуб бўлди

  • 27 октябрь, 2022, 01:53
  • Karim Xudayqulov
  • 0
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бавария" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобида майдон эгаларидан устун келди. 

Дастлаб Садио Мане 10-дақиқада учрашувда ҳисобни очди. Бирини бўлимнинг ўзидаёқ Шупо-Мотинг гол уриб, фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин тугаши арафасида Павар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, мюнхенликлар кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқиши аниқ бўлиб улгурди. "Барселона" эса энди Европа лигасида ўйнайди. 

Қайд этиш лозим, каталонияликлар учрашув давомида мюнхен клуби дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади. 



Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!