Европа Лигаси. "Црвена Звезда" - "Милан": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган "Црвена Звезда" - "Милан" учрашуви бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Милан" сўнгги дақиқалардаги гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди! Мантли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Милан Павковдан супергооолл ва мезбонлардан камбеек!!! 2-2! Қойил "Црвена"!

  • 90+3'

    "Црвена Звезда" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 90+3'

    Доннарумма тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва сариқ карточка билан жазоланди!

  • 90+2'

    Кастильехо жароҳатланди. У майдондан ташқарида тиббий ёрдам олмоқда.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 6-6!

  • 88'

    "Црвена Звезда" босим уюштирмоқда. Милан ҳимояланмоқда. Бу хавфли. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 84'

    Чалханоглу бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 83'

    Манжукич ўрнига Чалханоглу ўйинни давом эттиради.

  • 81'

    Диего Фалсинелли ўрнига Милан Павков ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Мезбонларда ўзгариш: Аксель Иванич ўрнига Мохамед Бакайоко ўйинга қўшилди.

  • 78'

    "Милан"да ўзгариш: Тео Эрнандес ўрнига Диого Далот  майдонга тушди. 

  • 77'

    Милан Родич иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди! Қўполлик ростан ҳам кескин эди.

  • 75'

    Марко Гобельич ўрнига Милан Гайич ўйинга қўшилди.

  • 74'

    "Црвена Звезда" аъзоси Милан Родич ҳужумда фол қайд этди.

  • 71'

    Манжукич қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 69'

    Кастильехо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. 

  • 68'

    Сандро Тонали дриблинги билан рақибларини ортда қолдирди ва жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилардан бири тўп йўлига оёғини қўйиб қолди! Ён ҳакам бурчакни қўрсатди.

  • 65'

    Филиппо Фалько рақиб билан яккама якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди!

  • 62'

    "Црвена Звезда"да ўзгариш: Эль Фарду ўрнига Филиппо Фалько ўйинга қўшилади.

  • 61'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тео Эрнандес пенальтидан унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-2!

  • 59'

    Ух қандай омадсизлик! Автогол муаллифи Радован Панков рақибини йиқитиб юборди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди! 

  • 58'

    Эль Фарду бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 57'

    Милан Родич рақибини чалиб йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 55'

    Мезбонлар аъзоси Неманья Милунович қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    "Милан" футболчиси Раде Крунич жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 52'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди! Тўп чап бурчакка дарвозабонга имконият қолдирилмаган ҳолда жойлаб қўйилди! 1:1!

  • 52'

    "Црвена Звезда" пенальти тепади! Гелор Канга уни ижро этади.

  • 51'

    Пенальти белгиланиши мумкин! Алессио Романьоли жаримма майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагандай кўринди! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади!

  • 48'

    Гелор Канга бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллик кўрсатди.

  • 46'

    "Милан" таймни ўзгариш билан бошлади: Анте Ребич ўрнига Рафаэль Леау ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Мезбонлар бурчак тўпини ижро этади. Эл-Фарду тўп олдида. 

  • 44'

    Тео Эрнандес агрессив ўйин намойиш этмоқда. Ҳакам фол қайд этди.

  • 42'

    ГООООООООООЛЛЛ!!! Қандай омадсизлик! Радован Панков ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди!

  • 41'

    Суалихо Мейте ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 39'

    Беннасер ўйинни давом эттира олмайди. Пиоли унинг ўрнига Тоналини туширди.

  • 36'

    Тўқнашув натижасида Исмаил Беннасер жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 35'

    Гелор Канга бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 34'

    Диего Фалсинелли жарима майдончаси ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ ҳимоячи уни ташқарига чиқариб юборди.

  • 31'

    Эль Фарду ажойиб позицияда турган ҳолда кучли зарба берди! Доннаруммадан суперсейв!

  • 29'

    Анте Ребич жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди, бироқ зарба бера олмади! Ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди.

  • 26'

    Гелор Канга бурчакдан тўпни ўйинга киритади. "Милан" жарима майдончаси ичида ҳимояланмоқда.

  • 25'

    Доннаруммадан яна бир суперсееейв! Мирко Иванич яккама-якка вазиятда туриб дарвозага зарба берди, Жанлуижи тўпни қайтарди!

  • 22'

    Доннаруммадан даҳшатли сейв! Негош Петрович бирга-бир вазиятда туриб дарвозани ишғол қила олмади!

  • 19'

    "Милан" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 15'

    Милан Родич жарима майдончаси ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ тўп дарвозанинг чап устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 14'

    Мезбонлар аъзоси Гелор Канта бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Гол инобатга олинмади! Тўп қўл билан ўйналгани боис ҳакам голни инобатга олмади!!

  • 12'

    Гол инобатга олинмаслиги мумкин! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 12'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тео Эрнандес жарима майдони ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда дарвозан ишғол қилди ҳамда ҳисобни очди! 0-1!

  • 10'

    Исмаиль Беннасер бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 9'

    Суалихо Мейте тўпни жарима майдончаси ичидаги Ребичга етказиб берди, бироқ Анте ҳужумни давом эттира олмади. "Црвена Звезда" тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.

  • 6'

    Самуэль Кастильехо урган гол офсайд сабабли бекор қилинди.

  • 5'

    Алессио Романьоли рақибдан тўпни олиб қўймоқчи эди, бироқ рақиб оёғига хавфли ташлангани боис ҳакам фол қайд этди.

  • 3'

    Петрович қўпол ўйнади. Бош ҳакам фол қайд этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Европа Лигаси 1/16 финал баҳси бошланиш арафасида. "Милан" Сербия клуби меҳмони бўлади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!