Европа Лигасида "адашиб" қолган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа

Европа Конференциялар лигаси ташкил топгач, Европа Лигасидаги иштирок этадиган жамоалар сони камайтирилди. Бу эса, турнир даражасини кўтарилишига туртки бўлди. Ҳар қандай мусобақа унда қатнашаётган спортчиларнинг даражасидан келиб чиқиб баҳоланади. SPORTS.uz жорий мавсумда Европа лигасида тўп сураётган энг кучли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон — Каспер Шмейхель ("Лестер", Англия)

shmeyhl

Афсонавий дарвозабон Петер Шмейхелнинг ўғли аллақачон отаси сингари машҳур бўлишга улгурди. У "Лестер" билан АПЛ олтин медалларига эга чиққач, омма эътиборига тушди. Кейин, ўз даражасини йўқотиб қўйгани йўқ. Ортда қолган Европа чемпионатида Шмейхель жамоасини ярим финалгача етиб келишида катта роль ижро этди.

Ўнг қанот ҳимоячиси — Жованни ди Лоренцо ("Наполи", Италия)

fwefwfwegweg

Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионатини "ёндирган" ўнг қанот ҳимоячиси айни дам ўз позициясида А Сериянинг тенгсиз футболчиси саналади. Лучано Спаллети "Наполи"ни Апеннин яриморолидаги энг кучли жамоага айлантириш мақсадида таркибни тўлиқ сақлаб қолишни уддалади. Жованни унинг жамоасидаги энг муҳим фигуралардан бири.

Марказий ҳимоячи — Курт Зума ("Вест Хэм", Англия)

i43jgij3gij43g

ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби ҳозир Лондоннинг бошқа бир жамоаси билан Европа лигасида ғалаба қозониш учун асосий даъвогардан бири бўлиб турибди. Англиялик ҳимоячи "Челси" таркибида 150 дан ортиқ ўйин ўтказган. Ҳозир Огбонна билан биргаликда ажойиб тандем ҳосил қилган холда, янги жамоасига ёрдам беришда давом этмоқда.

Марказий ҳимоячи — Калиду Кулибали ("Наполи", Сенегал)

Kalidu kulibali

Сўнгги 5 йил ичида Калиду деярли барча гранд клублар шорт-листидан ўрин эгаллаганига қарамай, якунда Неаполда қолишни афзал кўрди. Қаҳрамонимиз ўз танловидан ҳеч қачон афсус чекмаслигига 100 фоиз ишончи комил. А Сериянинг янги мавсумида ойнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган ҳимоячи турнирнинг энг қиммат 10 футболчисидан бири саналади.

Чап қанот ҳимоячиси — Эмерсон ("Лион", Италия)

emerson

Ортга қолган мавсумда Эмерсон иккита катта форумда иштирок этиб, олтин медалларга эга чиқди. Аввалига, "Челси" билан ЕЧЛда, кейин Италия терма жамоаси билан қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилди. 2021/22 йилги мавсумни қанот ҳимоячиси ижара асосида "Лион" клубида ўтказмоқда.

Ярим ҳимоячилар — Деклан Райс — ("Вест Хэм", Англия)

ijdi32jd23j2ijd2

22 ёшда бўлишига қарамай, Деклан АПЛдаги энг қадри баланд футболчига айланиб улгурди. "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Райс учун 80 миллион фунт беришга тайёр, бироқ "болғачилар" ўз етакчисини 100 "лимон"дан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Лондон клуби ярим ҳимоячи билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Катта эҳтимол билан, унинг трансфери 2023 йилда амалга ошиши мумкин.

Сергей Милинкович-Савич — ("Лацио", Сербия)

fi23jif3j2f32

Кўплаб мутахассислар Сергей Римда керагидан ортиқ муддат қолиб кетди, деб ҳисобламоқда, аммо ҳали унда гранд жамоа либосини кийиш имконияти бор. Серб ҳали 26 ёшда. Ҳозир у "тиффозилар"нинг олқишидан завқ олганча, Европа Лигасида ғалаба қозниш ҳақида ўйламоқда.

Юри Тилеманс — ("Лестер", Бельгия)

g[34lgp3lg34

Бу позицияда Фабиан Руис, Томаш Соучек ёки Микель Мерино бўлиши мумкин эди. Шунга қарамай, биз "тулкилар" аъзосини танладик. Карьерасидаги пасайишдан сўнг, Юри ўз вақтида Англияга ташриф буюрди ва ўз "мураббийи"ни топди. 24 ёшга қадам қўйган Тилеманс аллақачон АПЛнинг энг кучли ярим ҳимоячилари қаторида тилга олинмоқда.

Чап қанот вингери — Лоренцо Инсинье ("Наполи", Италия)

fji43jifj34if3

Амалдаги Европа чемпионига ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. У ортга қолган қитъа биринчилиги давомида жамоаси ғалабаси учун энг катта ҳисса қўшган 3 футболчидан бири сифатида тарихга кирди. Энди эса, Спаллети билан биргаликда Неаполь жамоаси тарихида янги саҳифа очиш учун "жанг" қилмоқда.

Ўнг қанот вингери — Микель Оярсабаль ("Реал Сосьедад", Испания)

gk3o4kgo34kg3g

Жамоа ҳозир Ла Лигада пешқадамлардан бири. Микель ҳисобидаги сермаҳсуллик 6+1 кўринишида. Испания терма жамоасидаги ишлари ҳам аъло даражада. У аввалига Европа чемпионати ярим финалида, кейин Олимпиада ва Миллатлар лигаси финалида тўп сурди. Жорий мавсум гол+пас тизимида ишлаган очколари аллақачон 30дан ортиб кетди. Бежизга, уни Пеп Гвардиола ўз жамоасида кўришни орзу қилмаяпти.

Марказий ҳужумчи — Чиро Иммобиле ("Лацио", Италия)

ofk34okf3o4k

Форвард сўнгги йиллар давомида А Сериянинг энг яхши тўпурарига бериладиган совринга жиддий даъвогарлик қиляпти. 2020 йилда эса, "Олтин бутса" учун курашда ҳам ғолиб чиқди. Унинг "Лацио"даги статистикасига эътибор қаратинг: 228 ўйин, 157 гол ва 44 ассист! Шунчаки фантастика!

Альтернатив таркиб: Антони Лопеш ("Лион"), Рикарду Перейра ("Лестер"), Жейсон Денайер ("Лион"), Франческо Ачерби ("Лацио"), Кайо Энрике ("Монако"), Фабиан Руис ("Наполи"), Томаш Соучек ("Вест Хэм"), Флориан Вирц ("Байер"), Виссам Бен Йеддер ("Монако"), Виктор Осимхен ("Наполи"), Александр Исак ("Реал Сосьедад").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!