Европа лигасининг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Ads

InStat сайти УЕФА Европа лигасининг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Боку шаҳрида мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда “Челси” ва “Арсенал” ўзаро майдонга тушади.

Дарвозабон: Кевин Трапп ("Айнтрахт")

Ҳимоячилар: Шкодран Мустафи ("Арсенал"), Муктар Диакаби ("Валенсия"), Рафаэл Толой ("Аталанта"), Мартин Хинтереггер ("Айнтрахт")

Ярим ҳимоячилар: Эйнсли Мэйтленд-Найлз ("Арсенал"), Даниэль Парехо ("Валенсия"), Рубен Лофтус-Чик ("Челси")

Ҳужумчилар: Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал"), Эден Азар ("Челси"), Артём Дзюба ("Зенит").