Европа мухлисларга ёқмаган қоидани ўзгартиради
УЕФА президенти Александер Чеферин 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида офсайдни қайд этиш чизиғи кенгайишини айтди.
“Бир сантиметр бу офсайд эмас. Бу қоиданинг асл моҳияти эмас. VAR яққол ўйин қоидаси бузилган ҳолда аралашиши керак”, - дейди Чеферин.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда видеотакрорлар тизими ўйиндан ташқари ҳолатни сантиметрларгача ўлчамоқда. Бу эса футбол оммасида норозиликлар келтириб чиқармоқда.
Фикрлар