Европа ўйинлари-2019. Медаллар жамлаш бўйича ҳолат қандай?
Беларусь пойтахтида иккинчи Европа ўйинлари старт олди. Айни пайтгача бир неча йўналишлар бўйича медаллар жамланмаси ўйналди. Табиийки, улар орасида мусобақанинг дастлабки медаллар комплекти қайси терма жамоага насиб этиши кўпчиликнинг диққат марказини тортди.
Мусобақанинг дастлабки медаллар шодаси пневматик тўппончадан 10 метр масофадан ўқ отиш баҳсида ўйналди. Аралаш жуфтлик йўналишида кечган баҳсда россиялик мерганлар ғалаба қозонишди. Уларнинг ушбу медали россиялик спортчилар учун мусобақада ҳозирча ягона бўлиб турибди. Кечки дастурда ушбу терма жамоа вакиллари дзюдо спортида ҳам медаль олиши кутилмоқда.
Медаллар “пойгаси”нинг онлайн ҳолати бўйича Беларусь термаси етакчилик қилмоқда. Мезбонлар ҳисобида ҳозирча 1 тадан олтин ва кумуш медаллари мавжуд. Шунингдек, Франция ҳамда Буюк Британия делегациялари ҳисобида ҳам биттадан олтин медал бор.
Фикрлар