Европада айни пайтдаги энг зўр дарвозабон аниқланди

“Барселона” Испания чемпионатида пешқадамликни давом эттирмоқда. Каталонияликлар саккизта учрашувдан еттитасида ғалаба қозонган ва бир бор дуранг ўйнаган.

Жамоа муваффақиятини германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг ишончли ўйин таъминламоқда. 30 ёшли дарвозабон жорий чемпионатда атиги бир марта гол ўтказди. “Реал Сосьедад” ўйинчиси Александр Исаак ҳозирча “Барса” дарвозасини уддалаган ягона ҳужумчи  бўлиб турибди.

Статистика мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра,  Марк-Андре тер Штеген ўз дарвозасига йўлланган жами 20 та аниқ зарбадан 19 тасини қайтарган. Бу Европа миллий чемпионатлари энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Тер Штеген “Боруссия Мёнхенгладбах” тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида 2014 йилдан бери ўйнамоқда. Клублар миқёсида жами 537 та учрашувда майдонга тушиб, 525 та гол ўтказган ва 213 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!