Европада Ўзбекистон ғалабаси қандай баҳоланди?

Европа кучли бешлик чемпионатларида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки футболчиси – Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов фаолият кўрсатмоқда. Бу икки ўйинчимиз сабабли “кўҳна қитъа” мухлислари ва мутахассислари миллий терма жамоамиз ўйинларини таҳлил қилиб боради.

Хитойда ташкил этилган навбатдаги хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро ўртоқлик учрашувларига Элдор Шомуродов жалб этилмади. Клуб миқёсидаги ўйинида пасайиш кузатилаётган 28 ёшли ҳужумчимиз А Серия учрашувларига пухта тайёргарлик кўриш ва жисмоний ҳолатини тиклаб олиш учун терма жамоамиз раҳбариятида йиғинга жалб қилмасликни сўрагани айтиляпти.

Шу боис, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Вьетнам ва Хитой футболчиларига қарши ўтказган ўйинига асосан Абдулқодир Ҳусанов фаолият юритаётган Франциядан муносабат бўлди.

3333_1

- “Ланс”нинг ёш ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий уч ҳимоячисидан бири сифатида ўйинни бошланғич таркибда бошлади. Ўзбекистонликлар 2:1 ғисобида ажойиб ғалабага эришди.

Хитойлик Вей Шихао 41-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Отабек Шукуров натижани тенглаштирди. Жамшид Искандаровнинг 86-дақиқада урган голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди.

“Ланс” вакили бутун учрашув давомида юқори савияда ўйнади, - деб ёзади Франция футболини ёритиб бораётган https://le11hdf.fr сайти.

Франция вице-чемпиони – “Ланс” фаолиятини ёритишга ихтисослашган https://www.lensois.com  сайти ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитойга қарши ўтказилган ўртоқлик ўйини ва унда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатларига баҳо берди. Ушбу сайт “Ланс” ҳимоячисини халқаро майдонда катта ўйинлар кутиб турганини ҳам қўшимча қилди.

- Абдуқодир Ҳусанов ва унинг терма жамоадаги шерикларини йил охиригача яна иккита муҳим учрашув кутиб турибди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиёдаги саралаш ўйинларини ўтказади. Улар 11 ноябрь куни сафар учрашувида Туркманистон ва 21 ноябрда ўз майдонида Эрон футболчилари билан куч синашади, - деб ёзди https://www.lensois.com сайти журналисти Микаэль Нис.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган ёз Беларусь чемпионати вакили “Энергетик-БГУ” жамоасидан “Ланс”га кўчиб ўтган эди. Янги мавсумда 19 ёшли ҳимоячимиз Франция чемпионатида икки марта бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг “Мец” ва “Лилль”га қарши ўтказилган баҳслардаги ҳаракатлари экспертлар томонидан юқори баҳоланди ва ланслик мухлисларга ҳам манзур бўлди.

abdukodir-khusanov-lens-lille-octobre-2023-e1696783002515-600x400

Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинмоқда. Шу пайтга қадар терма жамоамиз сафида беш марта майдонга туширилган истеъдодли ҳимоячи Туркманистон, Тожикистон ва Хитойга қарши учрашувларда тўлиқ ўйнади. Ўмон ва Вьетнам билан бўлган беллашувларда Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилган.

Шомуродов фаолиятида ўзгариш бўлиши мумкин

Европа клуби қизиқиш билдирган Файзуллаевга россиялик мутахассис маслаҳат берди

Шомуродов фаолиятини давом эттириши учун беш вариант!

Манба: Шомуродов барибир “Кальяри”дан кетади!

Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди

“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!