Шомуродов фаолиятида ўзгариш бўлиши мумкин
ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатларда қисқа муддатли танаффус эълон қилинган эди. Хусусан, А Серия жамоалари ҳам ҳозирча чемпионатнинг навбатдаги қисмига тайёргарлик кўрмоқда.
Мутахассислар жамоаларнинг лиганинг дастлабки қисмидаги ўйинлари, футболчиларнинг иштироки, трансферларнинг самарасини таҳлил қилмоқда.
Италия футболиги ёритиб келаётган https://www.calciocasteddu.it сайти Жакомо Десси “Кальяри” ёзги трансферлар даврида жамоага таклиф этилган янги ўйинчилар ҳақидаги маълумотларни келтирди.
- “Кальяри”нинг янги ўйинчиларидан бир нечтаси ҳали мухлислар ва мураббийлар ишончини оқлай олгани йўқ. Бироқ бу ҳолатга тушган ўйинчиларнинг аксариятида бунга етарлича сабаб бор. Ҳимоя вакилларидан польшалик Матеуш Ветеска ва грециялик Пантелис Хацидиакос жамоага анча кеч қўшилди ва мослашиш учун вақт талаб этилади.
Таркибга трансфер бозорининг охирида қўшилган ва энг қиммат ўйинчи мақомидаги Андреа Петанья “Болонья”га қарши дебют учрашувида жисмоний муаммога дуч келди.
Экспертларнинг таъкидлашича, фақатгина Элдор Шомуродов талаб даражасида ўйнай олмаётганини оқловчи омил йўқ.
Чунки ўзбекистонлик легионер жамоага бошқалардан анча эрта қўшилди ва мавсум олди тайёргарлигини тўлиқ ўтади. Афсуски, 28 ёшли форвард ҳали ҳам энг юқори спорт формасига чиқа олгани йўқ. Кўпчилик Шомуродовдан “Женоа”да кўрсатган маҳоратини ва “Рома”даги айрим ёрқин ўйинларини яна бир бор намойиш қилишни талаб қиляпти.
Шомуродовда футболчи сифатида ажойиб хислатлар бор, лекин у кейинги пайтда клублар миқёсидаги ўйинларда бу хусусиятларидан фойдалана олмаяпти.
Шу тариқа, ўзбек футболчиси клуб раҳбарияти учун ягона ўзини оқламаган трансфер сифатида муаммо бўлиб турибди. Агар Шомуродоқ қисқа фурсатда вазиятни ўнгламаса, “Кальяри” мутасаддилари январда уни ортга қайтариб юборишига тўғри келади.
Элдорни Сардинияга таклиф қилган бош мураббий Клаудио Раньери ҳам “Милан”га қарши ўйиндан кейин легионерни огоҳлантирди.
- Шомуродовнинг вақти оз қолди, чунки бир ойдан кейин мен таркибга Лападулани қайтараман, - деди “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери.
Перулик тўпурар сафга қайтиши билан Шомуродовнинг ўйин вақти янада қисқаради, ҳатто қолган ҳужумчилар уни лойиҳадан сиқиб чиқариши ҳам мумкин.
Халқаро учрашувларга берилган танаффусдан фойдаланиб, Шомуродов ўз имкониятларини тўлиқ кўрсатишга тайёр бўлиши керак. Олдинда жамоани тўғридан тўғри рақиблар – “Салернитана”, “Фрозиноне” ва “Женоа”га қарши учта муҳим учрашув кутиб турибди. Бу баҳсларда Шомуродов ё ҳал қилувчи кучга айланади, ёки спорт директори Бонато уни январда Тригорияга қайтариш бўйича иш бошлайди, - деган фикрларни ўртага ташлади сайт эксперти Жакомо Десси.
Таъкидлаш лозимки, Элдор Шомуродов жорий мавсумда “Кальяри”нинг саккизта учрашувидан барчасида қатнашган беш футболчидан бири. Бироқ ҳамюртимиз ҳали бирор самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.
Шомуродов А Серияга ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитойда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини ва иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборди.
“Кальяри” қисқа танаффусдан кейинги ўйинини 22 октябрь куни сафарда “Салернитана” жамоасига қарши ўтказади.
Европа клуби қизиқиш билдирган Файзуллаевга россиялик мутахассис маслаҳат берди
Шомуродов фаолиятини давом эттириши учун беш вариант!
Манба: Шомуродов барибир “Кальяри”дан кетади!
Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди
“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда
Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!
Фикрлар