Европа клуби қизиқиш билдирган Файзуллаевга россиялик мутахассис маслаҳат берди
Яқин ўтмишда Россиянинг энг машҳур футболчиларидан бўлган Игорь Семшов бугунги кунда “Чайка” жамоасини бошқармоқда.
Тажрибали мутахассис “РБ Спорт” журналисти билан суҳбатда ЦСКАда порлай бошлаган Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.
— Файзуллаев ЦСКАда ўзинии яхши кўрсатяпти, бошланғич таркибга кирди ва мураббий унга ишонч билдиряпти.
Аббосбек майдонда ўйнаётган пайтда бошланғич таркибда ўйнаш истаги юқори эканини исботлаш учун бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қиляпти. Файзуллаев ўзини кўрсата оляпти, ҳали ёш ва салоҳияти баланд ўйинчи. Ҳали янада ўсиши керак. Энг муҳими, унда ўсиш истаги бор. Ҳозирги пайтда – Аббосбек ЦСКАни кучайтира олган футболчи ҳисобланади.
— Файзуллаев “Фенербаҳче”дан қизиқиш бўлаётганини ҳақида гап чиқди. Аббосбек яқинлашиб келаётган трансфер мавсумида бошқа жамоага ўтиши керакми?
— Ҳамманинг эътиборига тушган, гол ураётган ва голли пас узатаётган футболчиларга ҳар доим қизиқиш бўлади. Балки унинг агентлари бу масалани “қиздираётгандир”.
ЦСКА учун жамоа футболчиларига қизиқишаётгани яхши, албатта. Лекин Аббосбек аввал ўзини шу ерда кўрсатиши, асосий таркибдаги жойини мустаҳкамлаши керак, кейин эса бошқа клубларга ўтса бўлади.
Футболчиларга жамоадан жамоага кўчиб юриш оғир. Чунки ҳар бир жамрага мослашиш вақт олади. Бутун фаолияти давомида у ёқдан бу ёққа кўчиб юриш ва бирорта клубда ўзини ёрқин даражада кўрсата олмай ўтиб кетиш ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йил давомида 20 ёшгача футболчилар ўртасида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида ғолиб чиқди ва қитъа мусобақасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Кейин Аргентинада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ҳужумкор футболчииз ўзини кўрсата олди ва хориж клублари эътиборини қозонди.
Аббос Файзуллаев кутилмаганда Москванинг ЦСКА клуби таклифини қабул қилди. Август ойида Россия Премьер-лигасига кўчиб ўтган ҳамюртимиз қисқа фурсатда асосий таркибга ёриб кирди.
20 ёшли легионеримиз ЦСКАнинг ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатмоқда ва унинг ҳаракатлари мухлисларга манзур бўляпти, мутахассислар томонидан юқори баҳоланяпти.
Яқинда Туркия оммавий ахборот воситалари ўзбек футболчисига Суперлига пешқадами “Фенербаҳче” қизиқиш билдираётганини ёзди.
— Давралар оралиғида трансфер ҳаракатларини амалга оширишни режалаштираётган “Фенербаҳче”да сюрприз номзод пайдо бўлди.
Бош мураббий Исмоил Картал 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси, деб топилган ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаевни кўз остига олди. Картал топшириғига кўра, скаутлар гуруҳи ўзбек футболчисининг ўйинларини кузатиб келган, - деб хабар тарқатди https://www.sporx.com сайти.
Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафида Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасида жами 9 марта майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Шомуродов фаолиятини давом эттириши учун беш вариант!
Манба: Шомуродов барибир “Кальяри”дан кетади!
Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди
“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда
Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!
Фикрлар