“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

“Ланс” жамоасининг фаолиятини ёритиб бораётган https://www.lensois.com сайти миллий чемпионатнинг дастлабки ўн тури бўйича футболчиларнинг ўйинлари сони ва майдонда ўтказган вақтлари бўйича статистикани эълон қилди.

Бош мураббий Франк Хейз чемпионат бошланганидан бери 25 нафар футболчи хизматидан фойдаланган.

Таҳлиллар “Ланс”нинг мураббийлар штаби ҳимоя чизиғини ўзгартиришни ёқтирмаслигини кўрсатди. Асосий таркиб ўйинчиларидан фақат икки нафари – дарвозабон Брис Самба ва ҳимоячи Кевин Дансо барча учрашувларда тўлиқ ўйнаган холос.

Ҳимоя қўрғони вакилларидан Жонатан Градит ва Факундо Медина жароҳат ёки дисквалификация туфайли биттадан ўйинни ўтказиб юбормаганида Самба ва Дансо қаторида зикр этилган бўларди. Айтиш жоизки, бу икки ҳимоячи жамоага ёрдам бера олмаган баҳсларда уларнинг ўрнига Абдуқодир Ҳусанов ўйнади.

gettyimages-1669653744-2048x2048

19 ёшли футболчимиз “Мец” ва “Лилль” жамоаларига қарши беллашувларни бошланғич таркибда бошлаб, жуда яхши ўйин намойиш қилди. Легионеримиз ҳар икки баҳсда энг фаол ҳаракат қилган ўйинчилардан бўлди.

Энг муҳими, Абдуқодир Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, ҳар қандай вазиятда унга ишонч билдириш мумкинлигини исботлай олди.

“Ланс” футболчиларининг Лига 1 турниридаги ўйинлари сони ва майдонда ўйнаган умумий дақиқалари қуйидагича бўлди.

 

  1. Брис Самба (10 та учрашув) ва Кевин Дансо (10 та учрашув): 900 дақиқа

 

  1. Флориан Сотока: 866 дақиқа (10 та учрашув)

 

  1. Факундо Медина: 810 дақиқа (9 та учрашув)

 

  1. Салис Абдул Самед: 789 дақиқа (10 та учрашув)

 

  1. Жонатан Градит: 765 дақиқа (9 та учрашув)

 

  1. Дейвер Мачадо: 651 дақиқа (10 та учрашув)

 

  1. Анджело Фульжини: 602 дақиқа (10 та учрашув)

 

  1. Пшемислав Франковски: 588 дақиқа (9 та учрашув)

 

  1. Энди Диуф: 544 дақиқа (10 та учрашув)

 

  1. Адриен Томассон: 516 дақиқа (10 та учрашув)

 

  1. Элье Вахи: 442 дақиқа (8 та учрашув)

 

  1. Рубен Агилар: 342 дақиқа (5 та учрашув)

 

  1. Морган Гилавоги: 233 дақиқа (9 та учрашув)

 

  1. Нампалис Менди: 210 дақиқа (3 та учрашув)

 

  1. Уэсли Саид: 187 дақиқа (5 та учрашув)

 

  1. Абдуқодир Ҳусанов: 141 дақиқа (2 та учрашув)

gettyimages-1669700977-2048x2048

 

  1. Стейн Спирингс: 116 дақиқа (4 та учрашув)

 

  1. Массадио Хайдара: 109 дақиқа (4 та учрашув)

 

  1. Жюльен Ле Кардинал: 56 дақиқа (2 та учрашув)

 

  1. Давид Перейра да Кошта: 44 дақиқа (3 та учрашув)

 

  1. Нил Ал-Айнауи: 31 дақиқа (3 та учрашув)

 

  1. Фаитаут Мауасса: 27 дақиқа (1 та учрашув)

 

  1. Аянда Сишуба: 18 дақиқа (1 та учрашув)

 

  1. Оскар Кортес: 1 дақиқа (1 та учрашув)

 

Манба: Шомуродов барибир “Кальяри”дан кетади!

Шомуродов ўйнаётган таркиб қанча туради?

Файзуллаев қойиллатяпти!

Файзуллаев “юлдузлик касали”га учрадими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!