Европада қолгандан пул ишлаган маъқул. Машҳур юлдуз Саудияга борадиган бўляпти
Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер” жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастони ёзги трансфер ойнасида жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Италия терма жамоаси ҳимоячисини Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
“Ал-Ҳилол” бош мураббийи Симоне Индзаги Бастонини жамоасида кўришни истамоқда. У аввал “Интер”да ишлаган вақтида ҳам ҳимоячи билан бирга фаолият юритган.
Ҳозирча футболчи бўйича расмий таклиф юборилмаган.
Шунингдек, “Ал-Ҳилол” италиялик ҳимоячини келаси мавсум учун рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлиши учун аввал легионерлардан бирини жамоадан чиқариши керак.
Аввалроқ Алессандро Бастонига “Барселона” ва Европанинг бир неча бадавлат клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар