Европада яна бир чемпионат муддатидан аввал якунланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Уэльс футбол ассоциацияси коронавирус туфайли тўхтатилган чемпионатни давом эттирмасликка ва муддатидан аввал якунлашга қарор қилди.

Жадвалдаги ўринлар эса ҳар бир ўйинда тўпланган ўртача очколар сонига қараб тақсимланди. Шунга кўра «Конназ Куэй» клуби ўз тарихида илк бор мамлакат чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди. Энди ушбу жамоа янги мавсумда Чемпионлар лигасида Уэльс шарафини ҳимоя қилади.

Бундан аввалроқ, қўшни Шотландия ҳам чемпионат ўйинларини муддатидан аввал якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!